баннер
3 мар 2025
17:04

    Британия компанияси Ўзбекистон маҳсулотларини сертификатлашга кўмаклашади

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг «Intertek» компаниясининг ҳукумат ва савдо хизматлари бўйича бош менежери Ирина Беренвальд билан учрашув ўтказди.

    «Intertek Group plc» 1885 йилда Лондон шаҳрида ташкил этилган. Компания ўтган давр мобайнида нефть ва газ, энергетика, автомобиль саноати, қурилиш, электроника, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва бошқа соҳаларда маҳсулот ва хизматлар сифатини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стандартлаштириш соҳасида жаҳондаги етакчилардан бири сифатида ном қозонди. Унинг 100 дан ортиқ мамлакатларда мингдан ортиқ офислари, лабораториялари ва сертификация марказлари мавжуд.

    Мулоқот чоғида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида «Intertek» компанияси билан ҳамкорликда халқаро стандартлар асосида сертификатлаш, ёрлиқлаш ва ўраш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

    Ирина Беренвальд 2024 йилда Тошкентга қилган амалий сафари якунларини юқори баҳолади. У, шунингдек, «Intertek» компанияси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумини амалга тадбиқ этиш бўйича музокараларни давом эттиришга қизиқиш билдирди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва «Intertek» компанияси ўртасида онлайн музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech