Бугун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

    Таълим 25 июн 2025 645

    2025 йил 25 июнь — олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш олиш якунланади.

    Олий таълим вазирлигининг маълум қилишича, абитуриентлар бугун, соат 23:59 га қадар рўйхатдан ўтишлари ёки (тўлов амалга оширилган бўлса ҳам) маълумотларига ўзгартириш киритишлари мумкин. 26 июндан бошлаб маълумотларни таҳрирлаш имконияти ёпилади.

    Шу муносабат билан Олий таълим вазирлиги абитуриентларга қуйидагиларни тавсия этди.

    • Рўйхатдан ўтишни кечиктирмасдан, имкон қадар эрта якунлаш;
    • Фанлар мажмуаси (кетма-кетлиги), таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлашда хатоликларга йўл қўймаслик;
    • Халқаро сертификатларини тизимга имкон қадар эртароқ юклаш;
    • Тест синови учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш (имтиёзга эга бўлганлар бундан мустасно);

    Вазирлик томонидан барча киритилган маълумотлар ва тўлов ҳолатини шахсий кабинет (қайд варақаси) орқали текшириб чиқиш кераклиги эслатилди.

    my.uzbmb.uz ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates