Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Андижонда ҳавас қилса арзигулик ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди.
"Кеча вилоятдаги ишлар билан танишдим, оддий одамлар билан гаплашдим. Ишонч билан айтишим мумкинки, бу заминда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб улгурган.
Бу – ислоҳотларимизнинг энг катта натижаси, десак, тўғри бўлади", — деди давлатимиз раҳбари.