Бугун ЕЛ ва ЕКЛ ярим финалчилари аниқланади

    Европада футбол баҳслари давом этади

    Кеча қуҳна қитъада ЕЧЛ ярим финалига чиққан жамоалар номи маълум бўлди. Бугун эса Европа лигасида ва Европа Конфедерациялар лигасида чорак финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.

    ЕЛда “Рома” “Фейеноорд”ни қабул қилади. Икки жамоанинг Нидерландияда ўтган биринчи баҳсида “Фейеноорд” 1:0 ҳисобида ғолиб чиққан.

    “Манчестер Юнайтед” “Севилья” меҳмони бўлади. Биринчи учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

    “Спортинг” ўз майдонида “Ювентус” билан баҳслашади. Дастлабки ўйинда туринликлар минимал ҳисобда (1:0) ютганини ҳисобга оладиган бўлсак, Португалия клубида ярим финалга чиқиш имкони бор.

    Тўртинчи жуфтлик “Юнион” – “Байер” баҳси ҳам шиддатли ўтиши кутиляпти. Чунки уларнинг Германиядаги баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилган.

    ЕКЛда қуйидаги жамолар ярим финалга чиқиш учун кураш олиб боради:

    “Вест Ҳэм” – “Гент” (биринчи ўйин натижаси – 1:1)

    “Ницца” – “Базель” (2:2)

    “Фиорентина” – “Лех” (4:1)

    “АЗ” – Андерлехт (0:2)