Бугун Эргашев ва Панфилова жаҳон чемпионати супачасига чиқади

    Саудия Арабистонида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугундан баҳсларга киришади.

    Жумладан, Адҳамжон Эргашев -61 килограмм, Жамина Панфилова эса -55 килограмм вазн тоифасида иштирок этади.

    Эргашевнинг чиқиши Тошкент вақти билан 18:30 га тўғри келади. Панфилова эса соат 21:00 да старт оладиган дастурда медаллар учун кураш олиб боради.