Бугун ҳар бир сайловчи ўз танлови, ўз овози учун курашади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунига ҳам бир-неча кун қолди. Халқимиз шу якшанба, 24 октябрь куни тарихий танловни амалга оширади. Бу танлов мамлакатимизнинг кейинги 5 йиллик тараққиёт босқичини, халқимиз турмуши тўкислигини, ҳаётимиз фаровонлигини белгилаб беради.

    Шу маънода, фуқароларимиз муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Гап шу ҳақда кетганида, таъкидлаш жоизки, бу галги Президент сайлови аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади. Хусусан, сайловчи фуқароларимизнинг сиёсий билими ошган, юртдошларимиз жамиятдаги ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан ёндашмоқда.

    Бу борада, айниқса, ёшларимизнинг фаоллигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Буни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари, бу йил илк бор овоз бераётган йигит-қизларимиз билан суҳбатларда ҳам пайқаш мумкин.

    Улар президентликка номзодларнинг сайловолди дастури билан яхши таниш. Ҳар бир номзоднинг ташқивот тадбирларини жиддий кузатиб бормоқда, шунингдек, номзодлар илгари сурган ташаббуслар, ғоялар мазмун-моҳиятини қизғин муҳокама қилмоқда. Шунинг ўзиёқ ёшларимизнинг юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси юқорилигидан далолат.

    Сир эмас, бир вақтлар фуқароларимиз ҳатто ўз округидан сайланган депутатларни яхши билмас, сайловда эса оила аъзолари номидан бир киши бориб овоз бериб келарди. Бугун ҳар бир сайловчи ўз танлови, ўз овози учун курашадиган замон келди. Бунга сабаблар кўп. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатдаги муҳим сиёсий жараёнларда иштирок этмоқда. Қарорлар, қонунлар қабул қилиш жараёнидаги муҳокамаларда фаоллик кўрсатмоқда. Пировардида, оддий фуқароларимиз ҳаётида ҳам жиддий ўзгаришлар, турмуш маданиятида сезиларли юксалишлар кўзга ташланмоқда.

    Шундай экан, якшанба куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида ҳар биримиз шахсан овоз беришимиз, шу орқали ўз ҳаётимиз, мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишимиз керак.

    Бектош РАҲМАТОВ,

    ЎзДЖТСУ Таэквондо, каратэ назарияси

    ва услубияти кафедраси мудири в.б.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates