Саудия Арабистони Қироллиги ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма баёнот

    Саудия Арабистони Қироллик Энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон бугун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири жаноб Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашди.

    Учрашув якунида қуйидаги қўшма баёнот эълон қилинди:

    "Саудия Арабистони Қироллиги ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати энергетика соҳаси томонларнинг узоқ муддатли истиқболдаги фаолиятининг асосий йўналиши эканлигини тан олади. Ҳар икки томон глобал энергия бозорларини барқарорлаштиришнинг аҳамиятини эътироф этдилар.

    Ўзбекистон Республикаси Саудия Арабистонининг жаҳон нефть бозори барқарорлигини қўллаб-қувватлашдаги ролини олқишлади. Бу ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам истеъмол қилувчи мамлакатлар манфаатларига хизмат қилади ҳамда барқарор иқтисодий ўсишга эришишда муҳим ўрин тутади.

    Ташриф чоғида вазирлар томонидан имзоланган Энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси» Саудия Арабистони ва Ўзбекистон Республикасининг энергетика соҳасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини белгилаб беради. У 2022 йил 17 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қиролликка ташрифи чоғида Жидда шаҳрида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишга қаратилган.

    Шунингдек, учрашув давомида Икки давлат вакиллари электр энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, бу борада тажриба алмашиш, Саудия Арабистони компанияларининг Ўзбекистондаги жорий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда икки мамлакатда мавжуд инвестиция имкониятларини ўрганишга келишиб олдилар.

    2020 йилдан буён Ўзбекистонда «яшил» энергияга ўтиш даврида Қиролликнинг мамлакат энергетика соҳасига киритган сармоялари сезиларли даражада ўсди. Шундай қилиб, Қироллик ҳозирги вақтда Ўзбекистон энергетика соҳасидаги энг йирик сармоядор ҳисобланади.

    Бундан ташқари, иккала томон ҳам мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва Ўзбекистоннинг нефть ҳамда уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар, нефть-кимё ва қишлоқ хўжалиги ўғит маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, мазкур соҳаларда техник тажриба алмашишга интилмоқда.

    Икки давлат нефть, газ, электр энергия ишлаб чиқариш, қайта тикланадиган энергия манбалари, тоза водород ҳамда углерод тайёрлаш технологиялари каби турли соҳаларни қамраб олган барқарор энергия таъминоти занжирини яратиш учун ҳамкорликда ишлайди.

    Ушбу ҳамкорлик маҳаллий компанияларга экспорт имкониятларини ўрганиш, қўшма лойиҳаларда иштирок этиш ва янги энергия манбаларига ўтиш учун зарур бўлган муҳим компонентларни таъминлаш имконини беради.

    Бундан ташқари, икки давлат Давомий cарбон иқтисодиёти (CCE) асослари ҳамда Углеродни олиш, фойдаланиш ва сақлаш (CCUS) йўналиши бўйича тажриба ҳамда кўникмалар алмашишга келишиб олдилар.

    Шунингдек, «яшил» энергия ва тоза водороднинг қиймат занжири, жумладан, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳамда технологияни ривожлантириш билан боғлиқ имкониятларни аниқлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинди.

    Томонлар инсон капиталини ривожлантириш, айниқса, техник мутахассислар ҳамда муҳандислар тайёрлаш, илмий тадқиқот ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates