ИИБ бола қўлига игна қай тарзда кирганини текширмоқда — Болалар омбудсмани

    Ижтимоий тармоқларда «Боғча опа томонидан бола калтакланиб қўлига игна тиқилди» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.

    Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Гурлан тумани, 23-сонли боғчада содир этилган.

    Ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилари М.Х., Т.Ш. (2018 йилда туғилган ўғил болалар)нинг гўёки бир-бири билан урушгани важи билан қўпол муносабатда бўлган ва болалар юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирга тушган.

    Мазкур ҳолатни, шунингдек, боланинг қўлига игна қай тарзда кирганлигини аниқлаш юзасидан ҳозирда Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates