Аниқланишича, видеода кўрсатилган ҳолат муддатидан олдин овоз берганлар бюллетенлари солинган конвертларнинг яширин овоз бериш қутисига солиш жараёни бўлиб, Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июнда 1172-сон қарори билан тасдиқланган “Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисида”ги низомнинг 108-бандига мувофиқ амалга оширилган.
Низомнинг 108-бандида овоз бериш тугаганидан сўнг участка комиссияси аъзолари бажариши лозим бўлган ҳаракатлар кетма-кетлиги баён этилган бўлиб, унга кўра муддатидан олдин овоз берилган бюллетенлар солинган ёпиқ конвертлар овоз бериш қутисига ташланиши белгиланган. Видеода кўриниб турганидек, ушбу жараён комиссия аъзолари иштирокида очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 14-Тошкент шаҳар референдум округи фуқароларимиздан референдум жараёнлари бўйича нотўғри, асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди.
14-Тошкент шаҳар округи
Матбуот маркази








