Бугун Ўзбекистон Эронга қарши иккинчи ўйинини ўтказади

    Бугун Ўзбекистон футзал термаси Эронга қарши иккинчи халқаро ўртоқлик ўйинини ўтказади.

    Учрашув Тошкент вақти билан 22:30да старт олади.

    Эрон — Ўзбекистон

    18 апрель | 22:30

    «ПАС» спорт мажмуаси, Теҳрон

    Эслатиб ўтамиз, 16 апрелда бўлиб ўтган илк учрашувда терма жамоамиз рақибларига 3:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.