УрДПИ ва Ҳиндистон ОТМлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди

    Шу йилнинг 15-20 июль кунлари Хоразм вилояти ҳокимлиги делегацияси ҳамда вилоятнинг барча давлат ОТМ ректорлари Ҳиндистон давлатида хизмат сафарида бўлди.

    Сафар давомида Ҳиндистондаги таълим сифати, илмий ва ўқув жараёнлари, илғор педагогик тажрибаларнинг татбиқига эътибор қаратилди.

    Хусусан, УрДПИ ректори Ф.Мадрахимова Деҳли шаҳридаги Жавахарлал Неру университети раҳбарияти профессор Шарад К Сони билан музокаралар ўтказди ва иккала ОТМ ўртасида ўқув ва илмий соҳаларда ҳамкорлик юзасидан меморандум имзоланди.

    Делегация аъзолари Бангалор шаҳридаги Ачария университетига ҳам ташриф буюриб, университетнинг фаолиятига оид тақдимот билан танишди.

    Танишувдан сўнг университет раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиб, УрДПИ ва Ачария университети ўртасида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates