Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида чет тиллари бўйича таҳсил олганлиги тўғрисида сертификат олиб бериб, Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.