Қирғизистонда автомобиллар ҳаракатини чеклашнинг ноёб усули таклиф қилиняпти

    Бишкек ҳукумати тирбандликка қарши курашиш учун шаҳар бўйлаб автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар жорий этиш кўринишидаги радикал чораларни таклиф қиляпти.

    Бу борада ҳокимлик тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

    Бунда республика аҳамиятига молик шаҳарлар (Бишкек ва Ўш) йўлларида ҳафтасига бир марта маълум давлат рўйхатидан ўтган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар жорий этиш таклиф этилади.

    Мазкур ҳужжат билан ҳафтанинг душанба куни автомобиль давлат рақамининг охирги рақамлари 1 ва 2 – тугаган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

    Худди шундай давлат рақами 3 ва 4 билан тугаган автотранспорт воситалари сешанба куни ҳаракатлан олмайди.

    Давлат рақами 5 ва 6 билан тугаган автотранспорт воситалари учун бундай тақиқ чоршанба кунлари жорий этилади.

    Давлат рақами 7 ва 8 билан тугаган автотранспорт воситалари пайшанбада ҳаракатлана олмайди.

    Ҳафатанинг жума куни эса давлат рақами 9 ва 0 билан тугайдиган автотранспорт воситалари ушбу тақиққа дучор бўлади.

    Чекловлар дам олиш ва байрам кунларидан ташқари, ҳар куни соат 7:00 дан 21:00 гача амал қилади. Ушбу чоралар махсус, навбатчилик ва жамоат транспорти воситаларига тааллуқли эмас.

    Кўрсатилган чора-тадбирларни бузганлик учун жисмоний шахсларга 1 минг сом, юридик шахсларга 5 минг сом миқдорида жарима солиш таклиф этиляпти.

    Пойтахт мэрияси маълумотларига кўра, ушбу чора-тадбирларнинг қабул қилиниши Бишкек ва Ўш йўлларида ҳар куни тахминан 20 фоиз тирбандликнинг олди олинишига хизмат қилади. Худди шундай ечим Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида ҳам муваффақиятли қўлланиляпти, деб хабар беради Kazinform.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates