Тадбирда битирувчилар, уларнинг ота-оналари, филиал раҳбарияти ва фахрий меҳмонлар – ТДТУ ректори, академик С.М.Турабджонов, Тошкент вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Бобожонов, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмедов, ОКМК Ўқув маркази директорининг ўринбосари М.Тагаев иштирок этди.
“Саодат калити – илмдадир” деб номланган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар катта ҳаётга учирма бўлаётган бакалавр таълим йўналиши ва магистр мутахассислиги битирувчиларига келажакдаги ишларида омад тилаб, уларнинг олдида кўплаб янги имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Шундан сўнг фахрий меҳмонлар томонидан битирувчиларга мутахассислик дипломлари тантанали топширилди.
Тадбир давомида сўзга чиққан ота-оналар ва битирувчилар олий таълим муассасаси жамоасига, профессор устозларга ўз миннатдорлигини билдирди.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, 2023-2024 ўқув йилида ТДТУ Олмалиқ филиалини 784 нафар битирувчи тугаллаган бўлса, улардан 1 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси соҳиби, 3 нафари Ислом Каримов ва Беруний номидаги давлат стипендияси соҳибларидир.