Шу муносабати билан бир неча кўчалар ёпилади, дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Унга кўра:
— Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
— Алишер Навоий шоҳкўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
— Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳкўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади;
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.