Бугун Тошкентда шахмат бўйича халқаро турнир бошланади

    Бугун, 27 март куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида шахмат бўйича XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов халқаро турнири бошланади.

    Мукофот жамғармаси 70 минг доллардан иборат мазкур турнирда иштирок этиш учун 9 давлатнинг 20 нафарга яқин кучли шахматчилари Тошкентда жам бўлишди. Турнир 9 турдан иборат бўлиб, мусобақалар “Челленжер” ва “Мастерс” гуруҳларида ташкил этилади.

    “Мастерс” гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов сингари ёш ва истеъдодли гроссмейстерларимиз қатори жаҳон шахматида ўз ўрнига эга бўлган озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров, нидерландиялик Жорден ван Форест, эронлик Пархам Магсудлу қатнашаётганлиги, улар сафида номдор шахматчимиз Рустам Қосимжонов ҳам ғолиблик учун кураш олиб бориши халқаро турнирнинг нечоғлик шиддатли ўтишини англатади.

    “Челленжер”гуруҳида эса юртимизнинг 5 нафар иқтидорли ёш шахматчиси ҳамда Германия, Хитой, Россия каби давлатларнинг яна 5 нафар шахматчиси қатнашади.

    Мусобақалар 30 мартга қадар давом этади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates