Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати маълум қилди.
Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг «Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул» бўлими орқали фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.
Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.









