Букмекерлик компаниясини реклама қилган МЧЖ жаримага тортилди

    Тўпланган ҳужжатлар жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилди.

    Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “ Hamkor reklama servis” МЧЖ томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик “1ХBЕТ” реклама товар белгиси кўрсатилган ҳолатлар аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан, телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

    Юқоридагиларга кўра, Махсус комиссия томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан “Hamkor reklama servis” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида қонунчиликда белгиланган тартибнинг максимал миқдорида молиявий жарима қўлланилди.

    Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates