Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди

    Ҳукумат 13 декабр 2020 3058

    Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.

    Бу ерда ҳар бири 54 квартирали тўртта 9 қаватли турар жой қурилмоқда. Монолит усулида, энергиятежамкор қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилмоқда. Хонадонлар тайёр ҳолда топширилади. Яқин ойларда бу ерга аҳоли кўчиб келиб, ҳудуд замонавий мавзелардан бирига айланади.

    Давлатимиз раҳбари уйнинг шоурумини кириб кўрди. Мебеллар, муҳандислик тармоқларининг сифатига эътибор қаратди. Кўп қаватли уйларга малакали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

    Шу ерда Хоразмда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари, хусусан, Урганч шаҳридаги «Binary» халқаро университети учун янги бино барпо этиш, автомобиль йўлларини таъмирлаш, кўприк қуриш, коммунал хизматларни яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

    Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates