Бувайдалик Хувайда момо 130 ёшга кирди

    Фарғона вилояти Бувайда тумани Пошшопирим қишлоғида яшовчи Хувайда момо Умарова жорий 2025 йилда 130 ёшни қарши олди.

    Момо 1895 йилда 1 январда таваллуд топган. Фарзандлари 7 нафар бўлган, ҳозир 5 нафари ҳаёт.

    Неваралари 32, чеваралари 87, эваралари 118 нафар, бегоналари эса 5 нафар. Энг катта невараси Жумақўзи бобо ҳозир бир кам етмиш ёшда.

    "Биз бугун Худайда момони қўнғироқ қилиб табрикладик. Янги йил ва табаррук ёш билан қутладик", деб ёзади журналист Хуршид СУЛТОНОВ ўз саҳифасида