Бухорода илк қаҳвахона очган гeрманиялик рассом

    Туризм 5 июл 2020 1604

     Гертруд Шренк  - асли Германиялик бўлган рассом ва веб-дизайнер.

    Унинг ўзбек миллий нақшларига бўлган муҳаббати Бухорога етаклайди. Табиий қаҳвага бўлган иштиёқи эса шаҳардаги илк қаҳвахонани очишига туртки бўлади. Ўз бизнесини йўлга қўйганидан 6 йил ўтгач, ташаббуслари борасидаги таассуротлари билан Spot нашрига ўртоқлашади.

    Мазкур нашрда у ўзи ҳақида: "Мен рассомман, 1992 йилда Ioganna Guterberg номли Maynts университетини тамомладим. Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарлардаги кўргазмаларда иштирок этдим. Германияда менинг бир қўшним бор эди, у ўзбекона, шарқона нақшларни яхши кўришимни билиб, Ўзбекистонда ҳар қандай рассом бу каби нақшларни чизиши мумкинлигини айтди. Сўнгра, мен ижтимоий тармоқларда маълумот ахтаришни бошладим ва рассом Асад Барноевни топдим. У менинг кўргазмамга келишга ва нақшларни жонли яратиш жараёнини кўрсатишга рози бўлди. Унинг истеъдодига қойил қолдим, мен Ўзбекистонга бориб, ҳамма нарсани ўзим ўрганишни қарор қилдим. Шундай қилиб, 2008 йилда илк маротаба Бухорога келдим” - дейди, Гертруд Шренк интервьюсида.

    Немислар қаҳвани жуда яхши кўради. Уч ҳафта шаҳарда бўлган меҳмон бир финжон қаҳва ичадиган ва ўзини бу ичимлик билан қувонтирадиган битта ҳам қаҳвахонани тополмаган. Шундан кейин қаҳвахона очишга аҳд қилган Gertrud Schrenk 3 йиллик ҳаракатларидан сўнг, 2012 йилда Бухорода илк “Wishbone” номи остидаги қаҳвахонасини ташкил этади. Ушбу қаҳвахона номи унинг Германиядаги компанияси номи билан аталади. Мазкур қаҳвахона XVI асрда қурилган Тим Абдуллахоннинг савдо растасида жойлашган ва аллақачон, вилоятга келадиган сайёҳлар кўнглидан жой олиб, уларнинг севимли масканига айланиб улгурган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates