Бухорога жорий йилнинг 9 ойи давомида 141 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрган

    Туризм 5 октябр 2020 2186

    Бу ҳақида вилоятда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда галдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти директори Сухробжон Бобокалоновнинг таъкидлашича мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган қатъий карантин чоралари иқтисодиёт жумладан, унинг муҳим тармоғи ҳисобланган туризмга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Халқаро авиа, темир йўл ва авто қатновларнинг чекланиши юртимизга келиш истагида бўлган сайёҳлар оқимининг тўхтаб қолишига сабаб бўлди.

    Бироқ пандемия шароитида ҳам туризм ва унга ёндош соҳаларни қайта тиклаш, шунингдек, пандемиядан зарар кўрган соҳадаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан туризмга оид қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Бунинг натижасида Бухоро вилоятида туризм бўйича ўсиш суръатлари кузатилган.

    Вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар сони 141 минг 499 нафарга етди. Бунда, хорижий туристлар сони 10 минг 989 нафарни ташкил этади.

    Ўтган давр мобайнида вилоят бўйича жами 29 та жойлаштириш воситалари (шундан 10 та замонавий меҳмонхона, 5 та хостел, 14 та оилавий меҳмон уйлари) фойдаланишга топширилди. 31 та транспорт воситалари келтирилди. 3 та замонавий ресторан барпо этилди.6 та туристик компаниялар ҳамда 1 та туризм ахборот маркази ташкил этилди. 4 та йўл кўрсатгичлари ўрнатилди.
    Бугунги кунда жами 8 минг 580 та ўринга эга 366 та жойлаштириш воситалари мавжуд бўлиб, шундан 151 та меҳмонхонада 5 минг 945 та ўрин, 178 та оилавий меҳмон уйларида эса 1 минг 745 та ўрин, 35 та ҳостелларда 880 та ўрин фаолият кўрсатаётир.

    Сайёҳларга янада қулай шароитлар яратиш ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсадида валюта айирбошлаш шохобчалари 74 тага етказилди. (2019 йил якуни билан 68 та бўлган), 5 та қўшимча автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилиб, уларнинг сони 40 тага етди.

    Ўтган давр мобайнида сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари сони 123 тадан 131 тага етказилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон билан «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан мамлакатимизда 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб Бухоро вилояти «яшил» ҳудуд сифатида белгиланганлиги ва ички туризмни қайта йўлга қўйиш билан биргаликда ёндош ташкилотларнинг фаолиятини йўлга қўйиш белгиланганлигини инобатга олиб, бугунги кунда вилоятда фаолият юритаётган 100 дан ортиқ туроператорлар томонидан 1, 2 ва 3 кунлик туристик дастур (турпакет)лар тайёрланиб, маҳаллий саёҳатчиларга етказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
    Жорий йилнинг 15 августидан бугунги кунга қадар кенг кўламли тарғибот ишлари йўлга қўйилиши натижасида, ҳозирга қадар 29 минг 50 нафар вилоят аҳолисини воҳа бўйлаб, 4 минг 800 нафар аҳолининг вилоятлараро саёҳатлари ташкил этилди. Республика ҳудудларидан вилоятга 8 минг 335 нафар фуқароларнинг ички туризм саёҳатлари ташкил этилди.
    Ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида Ромитан туманининг Бўронтепа қадимий ёдгорлиги ҳудудида “Bukhara Desert Oasis & Spa” инновацион туризм кластери ташкил этилди. Ушбу туризм марказида 30 га яқин туристик хизматлар кўрсатилади.

    Шунингдек, пляж туризмини ривожлантириш йўлида Қизилтепа тумани Тўдакўл сув омбори негизида “Bukhara Brilliant Silk” компанияси томонидан 15 га ер майдонида “Silk Road Ressort & Spa” чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди.

    Ҳозирда ушбу ҳудудда бошқа туризм хизматларини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Вилоят бўйича умумий қиймати 664.3 миллиард сўм бўлган 60 та (51 та меҳмонхона, 9 та мотель) жойлаштириш воситаларида қурилиш ишлари давом этмоқда. Мазкур меҳмонхоналар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 1103 та янги иш ўрни ҳамда 2780 та хона, 5320 та янги ўрин яратилиши назарда тутилган. Жорий йил якунига қадар 11 та жойлаштириш воситаси фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.Вилоят бўйича жами 4 та ҳунармандчилик марказлари барпо этилмоқда.

    Бухоро шаҳридаги Мағоки Кўрпа объектида “Bukhara Nice Carpet” МЧЖ томонидан гилам тўқиш маркази, хусусий тадбиркор Сабина Бурханова томонидан Хўжа Нуробод кўчасида заргарлик маркази, И.Мўминов кўчаси, «Заркон» МЧЖ томонидан зардўзлик маркази, Бухоро туманида Акмал Муҳитдинов ЯТТ томонидан ҳунармандчилик ва савдо маркази қурилмоқда.
    Тўдакўл ҳудудида туристик зонани ташкил этиш ва ривожлантириш борасида ҳамда Олот туманидаги Туз конида тиббиёт йўналишида туризм кластерини ташкил этиш имкониятлари атрофлича ўрганилди. Ҳар бир объект бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси тайёрланди.
    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этилди.

    Матбуот анжуманида департаментнинг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг 4-чорагида амалга ошириладиган ишлар бўйича хам атрофлича тўхталиб ўтилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates