Бухоролик ёш тадбиркор чувалчангдан “миллион” топмоқда

    Кўпчилигимиз чувалчангларнинг фойдаси ҳақида эшиганмиз. Лекин улардан даромад олишни-чи?

    Кўпчилигимиз чувалчангларнинг фойдаси ҳақида эшиганмиз. Лекин улардан даромад олишни-чи?

    Қоровулбозор туманининг “Бўзачи” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган ёш тадбиркор Фирдавс Самадов чувалчангдан ҳам “миллион” топиш мумкинлигини исботлади.

    Жорий йилнинг февраль ойида 1 кв жойда 3 млн сўм эвазига Калифорния чувалчанги харид қилган қаҳрамонимиз қисқа муддат ичида 30 миллиондан ортиқ даромад қилишга эришди.

    Фирдавс ҳозирги кунда 150 квадрат майдонда Калифорния чувалчанглари орқали биогумус тайёрламоқда.

    — Ушбу тадбиркорлик фаолиятим орқали оиламга қўшимча даромад келтиряпман. Декабрь ойида 150 кв майдондаги биогумус тайёр ҳолга келади. Ҳар бир килограмини ўртача 1500 сўмдан сотамиз. Бундан ташқари, Калифорния қизил чувалчангларини ҳар бир квадрати 3 млн сўмдан сотилганда 300 млн сўмдан ортиқ даромад қилишни режалаштиряпмиз – дейди қаҳрамонимиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates