Лого Лого-пв-уз

    Буюк Британия билан иқтисодий, савдо ва инвестициявий алоқалар янада кенгайтирилади

    Жорий йил 28 ноябрда Лондонда Ўзбекистон-Буюк Британия савдо-саноат кенгаши (UBTIC)нинг 27-йиғилиши ўз ишини бошлади.

    Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов ва Буюк Британия парламенти Давлат котиби ўринбосари, экспорт вазири Малколм Оффорд раислигида бўлиб ўтди.

    Тадбирда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклар, шунингдек, дипломатик миссиялар раҳбарлари, жами 100дан ортиқ ишбилармон доиралар вакиллари ва расмий шахслар иштирок этди.

    Делегациялар раҳбарлари ўз чиқишларида икки томонлама шерикликнинг жадал, изчил ўсиб бораётганини таъкидладилар. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 5 йилда икки баробардан зиёд ошиб, жорий йилнинг 10 ойи якуни бўйича 315 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистонда Британия капитали иштирокидаги 273 та корхона, жумладан, 162 та қўшма корхона ва 111 та 100 фоиз Британия капитали асосида ташкил топган корхона фаолият юритиб келяпти.

    Шу билан бирга, Буюк Британияга экспорт қилинаётган Ўзбекистон маҳсулотларининг номенклатурасини кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди ва қўллаб-қувватланди.

    Шунингдек, тадбир доирасида молиявий ресурсларни жалб этиш ва улардан фойдаланиш, таълим, тўқимачилик саноати, транспорт, рақамли технологиялар ва бизнес жараёнларда аутсорсинг масалаларига бағишланган панель мунозаралари ҳам ўтказилди.

    Форум иштирокчиларининг фикрига кўра Британия савдо-саноат кенгаши икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни ва ҳамкорликни чуқурлаштириш учун самарали платформага айланди.

    Тадбир якуни бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия иқтисодий, савдо ва инвестициявий алоқаларини янада кенгайтириш бўйича қўшма “Йўл харита” ҳамда учрашувлар давомида эришилган натижаларни амалга ошириш бўйича қатор келишув ва меморандумлар имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates