Чарм-пойабзал саноати - маҳаллий драйверлардан бири

    Ҳукумат 1 феврал 2023 5228

    Тадбиркорга эркинлик берилса, қўллаб-қувватланса, гуркираб ривожланишига Шаҳрихон туманидаги “Elegant shoes and” корхонаси яққол мисол.

    Дастлаб ишни косибчилик шаклида бошлаган тадбиркор охирги тўрт йилда кичик бинода фаолият юритар эди. Ўтган йили тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан 8 миллион долларлик янги корхона ташкил этди. Келажакни инобатга олиб, мажмуа 4 қаватли қилиб қурилган.

    Президент Шавкат Мирзиёев мазкур корхона фаолияти билан танишди.

    Ускуналар Туркия ва Хитойдан олиб келинган. Ишлаб чиқаришга туркиялик дизайнер ва технологлар жалб қилинган.

    Биринчи босқичда 60 хил пойабзал ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳозир бу ерда 500 киши меҳнат қилмоқда. Иккинчи босқичда яна шунча иш ўрни ташкил этилади.

    Корхонанинг асосий мўлжали экспорт. Жорий йилда бу кўрсаткични 4 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Тадбиркор Европа бозорига чиқмоқчи эканини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.

    - Чарм саноати ҳам драйверга айланяпти, корхоналар кўпайяпти, - деди Шавкат Мирзиёев. - Энди уларга кафолатланган хомашёни таъминлаб бериш керак. Иккинчидан, касаначилик асосида уйда ўтирган аёлларни ҳам жалб қилиш зарур. Умуман, бундай илғор корхоналарнинг ривожланишига кўмак бериб, кластерга айлантириш мумкин.

    Мутасаддиларга илмий институтларга буюртма бериб, импорт бўлаётган хомашё материалларини маҳаллийлаштириш бўйича топшириқ берилди.

    Давлатимиз раҳбари корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

    - Бугун Андижонга тадбиркорликни кенгайтириш, барқарор энергия манбалари яратиш, одамларнинг даромадини ошириш учун келдик. Ойликларингиз қачон ошади? Чиқарилаётган маҳсулотнинг бозори чаққон бўлса. Бунинг учун сифат, билим, малака керак. Шу боис хотин-қизларимизнинг касб эгаллашига алоҳида эътибор қиляпмиз. Она рози бўлса, оила ҳам, жамият ҳам рози бўлади, - деди Президент.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates