Чет элдан ёввойи ўсимлик олиб келиш учун рухсатнома керак?!

    Рухсатнома бўлмаган тақдирда, бу ҳаракат контрабанда ҳисобланиши мумкин.

    Кўпчилик хориждан ғаройиб ёввойи ўсимлик сотиб олишни ва уни уйга олиб келишни ёки аксинча, мамлакатдан олиб чиқишни истайди. Бироқ мутасаддилар ушбу ҳаракат контрабандага айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

    Бунинг учун қонуний усуллардан бирини қўллаш кераклиги айтилади. Бу олиб чиқиш ёки олиб кириш рухсатномасини олишдир. Бундай рухсатномалар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилади.

    Демак, рухсатнома олиш шартлари қуйидагича:

    Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилиниб, қуйидаги ҳужжатлар тақдим етилади

    🔸 ариза берувчининг маълумотлари;

    🔸турлар бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ўсимликларнинг, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллексиялари миқдори ва сони. Ботаника коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир нусхасининг сони кўрсатилади;

    🔸четга олиб чиқиш (мамлакат, шаҳар) ёки олиб кириш жойи;

    🔸 олиб чиқиш учун асос — ёввойи ўсимликнинг қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

    Эслатиб ўтамиз, хизмат кўрсатиш муддати 15 иш кунини ташкил этади.