Чет тили ўқитувчисининг меҳнати учун — 50 млн сўм

    Мамлакатимизда 19 феврал 2025 1210

    Мигратсия агентлиги томонидан халқаро сертификатларни қўлга киритган ўқувчилари сонига қараб чет тили ўқитувчилари рейтинги тузилмоқда.

    Мигратсия агентлиги томонидан касбий таълим муассасалари ва Касбий кўникмалар марказларида (мономарказлар) фаолият юритаётган чет тили ўқитувчиларининг, ўқувчилари орасида инглиз, корейс, немис ҳамда япон тиллари бўйича камида Б1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилар сони сўралмоқда.

    Қайд этилиша, бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий йил 25 февралга қадар ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳақида Мигратсия агентлигига билдириш сўралган.

    Маълумотларга кўра, халқаро сертификатларни қўлга киритган ўқувчилари сонига қараб чет тили ўқитувчилари рейтинги тузилади ва 50 нафар мураббийга 50 миллион сўм миқдорида бир марталик субсидия тўланади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates