Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари сентябрь ойида ҳам ўтказилади

    Тест синовлари ҳар ойда 2 маротаба ўтказилади.

    Давлат тест марказининг маълум қилишича, кўплаб талабгорларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари сентябрь ойида ҳам ўтказилиши белгиланди.

    Шунингдек, мазкур тест синовлари октабр, ноябрь ва декабрь ойларида ҳам ташкил этилиб, ҳар ойда 2 маротаба ўтказилади.

    Тест синови учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти орқали онлайн амалга оширилмоқда.

    Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

    Тўловни амалга оширгандан сўнг, тест санаси ва жойини ўзгартириб бўлмайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates