3 октябрь соат 22:13 да пойтахтнинг Чилонзор туманининг еттинчи кварталида жойлашган 59-уйда, бирламчи маълумотга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Воқеа етти қаватли уйнинг 36-квартирасида содир бўлган. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи дарҳол воқеа жойига етиб борди. Мавжуд маълумотларга кўра, айни вақтда, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. Вазият оқибатида бир нечта квартираларга қисман зарар етди, дераза ва эшиклар шикастланган. Айни вақтда ҳамкорликдаги хизматларнинг мутахассислари ушбу фавқулодда вазиятнинг сабабларини ўрганяпти. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.