Чилонзор туманида сохта шартнома орқали уй-жой сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

    Келишилган маблағдан 10 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Маълум бўлишича, “Sh.X.” МЧЖ раҳбари Ш.А. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга гўёки Сергели тумани ҳудудидан 9 қаватли турар-жой мажмуасини қураётганини айтади.

    Ушбу турар-жой мажмуасидан 89 кв. метрли хонадонни 480 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига сохта шартнома тақдим этади. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ш.А. келишилган маблағдан 10 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмини олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates