Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, чипта расмийлаштиришда, аввал йўналиш, вагон ва ўриндиқ танланади. Сўнг, шахсий маълумотлар киритилиб, тўлов карталари орқали чиптани харид қилиш якунланади.
Ҳозирда ушбу автоматлаштирилган терминал Тошкент-Марказий вокзалида тест тартибида ишламоқда. Яқин кунларда уни Республиканинг қолган барча темирйўл вокзалларига ўрнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, терминалдан йўловчи поездлар жадвали ҳақида маълумот олиш ҳам мумкин, — дейилади хабарда.