баннер
30 мар 2025
02:27

    Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-56-сон, 24.03.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонга асосан, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги асосий йўналишлар белгиланди, хусусан:

    • мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларини 2030 йилгача 50 фоизга қисқартириш;
    • янгидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш, соҳага циркуляр иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш.

    2026 йилдан бошлаб чиқинди полигонлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан ташкил этилади.

    Шунингдек, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тизимида чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зоналари 30 йил муддатга ташкил этилади.

    Бундан ташқари, Наманган ва Тошкент вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни термик усулда утилизaция қилиш (ёқиш) бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган 19,87 гектар ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech