баннер
10 апр 2025
01:45

    Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-35-сон, 28.02.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ёки сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш учун қуйидагилар асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилади:

    қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида берилган рухсат (ҳуқуқ);

    умумий тартибдан ташқари равишда берилган якка тартибдаги лицензия (рухсатнома).

    Бунда танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилмайди.

    2025 йил 1 апрелдан эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва Президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:

    • конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
    • табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech