“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ: чиқиндидан қарзи борлар электрдан узилмайди

    Ижтимоий тармоқларда чиқиндидан қарзи бор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақида хабар тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

    “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тарқалаётган хабарга муносабат билдириб, бу каби хабарлар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

    Қайд этилишича, Чиқиндиларни бошқариш агентлиги томонидан янги “Тоза Макон-биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 октябрь соат 23:50дан 5 ноябрь соат 23:50гача профилактик ишлар олиб борилиши маълум қилинган.

    Шунингдек, мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати учун барча турдаги тўловларни амалга оширишда ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш, абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчиришда вақтинча техник узилишлар бўлиши ёзилган.

    Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниб, турли телеграм каналларда чиқинди хизматидан қарзи бор фуқаролар электр энергиясидан узилиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

    "Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини жорий этилиш бўйича техник ишлар олиб борилмоқда", дейилади хабарда.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates