Чирчиқ дарёси ўзанидан қум-шағал қазиб олган МЧЖга нисбатан чора кўрилди

    Аввал жавобгарликка тортилган МЧЖ яна Чирчиқ дарёси ўзанидан қум шағал қазиб олиши оқибатида табиатга қарийб 275 млрд. миқдорда зарар етказганлиги аниқланди.

    Қайд этилишича, Экология вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор экологик рейд тадбирларида Чирчиқ дарёси ўзанидан МЧЖ томонидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олаётгани фош бўлди.

    Маълумотларга кўра, ушбу МЧЖ аввал ҳам инспекторлар томонидан огоҳлантирилиши ва жавобгарликка тортилишига қарамасдан ўз фаолиятини давом эттирган.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14-сонли Фармонига кўра, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates