Чўл бургутининг ҳаёти сақлаб қолинди

    Чўл бургутининг дунёдаги популяцияси камайиб бормоқда, айни пайтда уларнинг сони 100-400 мингтани ташкил қилади.

    Экология вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани «Қорамўйин» маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Ш. хонадони яқинига бир қаноти яраланган бургут келиб қолган.

    Фуқаро бу ҳақда мутахассисларга мурожаат қилган. Кейин эса бу қуш бургутсимонлар оиласига мансуб чўл бургути экани аниқланган.

    Чўл бургути заиф, қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Қизил рўйхати ва CITESнинг II Иловасига киритилган. Дунёдаги популяцияси камайиб бормоқда, айни пайтда 100-400 мингтани ташкил қилади.

    Мазкур қуш Жомбой туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан Зарафшон миллий табиат боғининг реабилитация марказига махсус тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида топширилди.

    Чўл бургути тез орада табиат бағрига қўйиб юборилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates