Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қиронқора қуши камайиб бораётгани, дунёдаги популяцияси 3,5 мингдан 15 минггача экани тахмин қилинмоқда.
Унинг баҳорги учиб ўтиши февраль апрель ойига, ёшларининг кўчиб юриши апрель май ойига тўғри келади. Кузда эса октябрь декабрь ойларида учиб ўтади. Чўл ва ярим чўл зоналарида қўриқ ерларининг ўзлаштирилиши, инларининг бузиб ташланиши натижасида камайиб бормоқда.
Маълумот учун, “Оролқум” миллий табиат боғи 2022 йил 4 мартда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ташкил қилинган бўлиб, ҳайвонот дунёсининг 25 тури учрайди. Шундан 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Шунингдек, қиронқора қуши ҳам заиф, ҳам қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Қизил рўйхати ҳамда CITESнинг I иловасига киритилган.