Чирчиқда янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

    Кеча, 16 ноябрь куни Чирчиқ шаҳридаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини янги биноси фойдаланишга топширилди. 

    Бинонинг очилишига бағишланган тадбирга йиғилганлар барча қулайликларга эга, кўркам ва замонавий бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

    Сўнг “Кимёгарлар” маданият саройида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ва шаҳарининг ижтимоий – иқтисодий, маънавий ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган, жамоат ишларида фаоллиги билан намуна бўлаётган қатор соҳа ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

    Эл севган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хушнудлик бағишлади.

    Ўткир Тожибоев, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси бошқарув раиси, депутат:

    – Чирчиқ шаҳрида қирқ тўртта маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда зарур шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тўртта маҳалла фуқаролари йиғини бинолари давлат-хусусий шерикчилик асосида янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. “Обод маҳалла” дастури асосида эса “Ёшлик” МФЙ биноси бунёд этилди. Фойдаланишга топширилаётган МФЙ биноларида ҳар бир ходим учун хизмат хоналари, маънавият хоналари, фаоллар заллари мавжуд. Бундан ташқари, барча йиғин “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳисобидан юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган. Жорий йилда фондимиз ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан ўттиз битта маҳалла фуқаролар йиғинлари энг сўнгги русумдаги, замонавий комьпютер жамланмалари ва нусха кўчириш аппаратлари билан таъминланди.

    Қисқача айтганда, шаҳримизда бугун улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Кўп қаватли уйлардан иборат янги массив қурилмоқда. Саломатлик йўлаклари бунёд этилмоқда. “Кимёгарлар” маданият саройида ўтказилаётган бугунги тадбирда ҳам шаҳримизнинг иқтисодий-ижтимоий ва аҳоли саломатлиги йўлида жонбозлик кўрсатаёган бир гуруҳ соҳа ходимлари ҳам эъзозланмоқдаки, бу каби эътироф ва рағбат уларнинг кучига куч бағишлайди.

    Илҳом Раҳмонов

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates