CleanBox — янги турдаги зарарсизлантирувчи ускуна

    “CleanBox” микроблар ва вирусларни, токсик моддалар, бензол, формалдегидни йўқ қилувчи воситадир.

    Йил бошидан буён бутун дунёни хавф остида қолдираётган COVID-19 пандемияси инсоният учун саломатлик нечоғлик муҳим эканлигини яна бир бор исботламоқда. Барчамиз ўзимизни вирус ва бактериялардан ҳимоя қилишни хоҳлаймиз.

    Олимлар коронавирус бир ой давомида мобил телефонлар, банкноталар ва металл тутқичлар экранида яшашинини исботладилар. COVID-19 текис сиртларда, банкноталарда ва зангламайдиган пўлатда хона ҳароратида 28 кун ўтириши мумкин экан.

    Дезинфекцияловчи материал — “CleanBox” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази лабораториясида синовлардан муваффақиятли ўтди ва бугунги кунда Яшнобод Инновацион технопарк резиденти “Lotus Engineering” корхонасида ишлаб чиқарилмоқда. Синов натижаларига кўра, бактерияларга қарши юқори самарадорлик аниқланди.

    “CleanBox” фильтрлари микробларни, вирусларни, замбуруғларни, моғорни, органик ифлослантирувчи моддаларни қандай йўқ қилишини аниқ кўрсатиб беради. Ифлослантирувчи молекулалар хавфсиз сув ва карбонат ангидридгача парчаланади.

    “CleanBox” микроблар ва вирусларни, токсик моддалар, бензол, формалдегидни йўқ қилувчи воситадир.

    “CлеанБох” — уйингизни ва офисингизни ҳимоя қилувчи замонавий стерилизатор бўлиб, қутида махсус нанокатализатор фильтр ўрнатилган. Фильтр оддий нур орқали ҳавони ионлаштиради, натижада ҳаводаги бактерия ва вирусларнинг ҳаммасини ўлдиради. Уни кондиционерга ўрнатсангиз, хонани, ҳатто буюмлардаги вирус ва бактериялардан ҳам тозалайди. Шу ўринда қайд этиш жоиз, ҳали дунёда бундай технология мавжуд эмас.

    Ишлаш принципи замонавий нанокатализаторларга асосланган бўлиб, 99.99 фоиз микроб ва бактерияларни фаолсизлантиради.

    Барчага маълумки стерилизация — турли моддалар, хирургия асбоблари, боғлов материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқаларни микроорганизмлардан бутунлай тозалаш ҳисобланади. Стерилизациялайдиган махсус зарарсизлантирувчи қурилма орқали самарали натижага эришиш мумкин бўлади.
    Шунингдек, “Cлеан Бох” кимёвий моддалар, буғ ва юқори ҳароратдан фойдаланилмайдиган замонавий стерилизатор ҳамдир. Фарзандингизнинг ўйинчоқлари, поябзаллар ва бошқа буюмларни стерилизация қилиб, нохуш ҳидлардан халос этади.

    Стерилизатор кислороднинг фаол шакли ёрдамида буюмлардаги бактерия, вирус ва микробларни йўқотади.

    Лойиҳанинг мақсади:

    • маиший зарарсизлантирувчи инновацион қурилмаларни ишлаб чиқариш;
    • экспортга йўналтириш;
    • ёш болалар ва ўсмирлар ўртасида касалликларни камайтириш.
      ➡️ Қўллаш соҳалари:
    • мактабгача таълим муассасалари;
    • касалхоналар;
    • дўконлар;
    • ресторанлар;
    • сартарошхоналар;
    • ва бошқа маиший мақсадларда фойдаланилади.

    Рухсора ЎРИНБОЕВА,

    “Яшнобод” Инновацион Технопарки матбуот котиби

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates