Қорақалпоғистонда «метан» заправкага жарима қўлланилди

    Энергетика 3 май 2024 883

    Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчасига (АГТКШ) мувофиқлик сертификатисиз маҳсулот учун жарима қўлланилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси назорат инспекцияси томонидан «Т.М.С» МЧЖ (номи ўзгартирилган)да ўтказилган текширишда автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчаси томонидан 222,64 миллион сўмлик сиқилган табиий газ маҳсулоти мувофиқлик сертификатисиз реализация қилинганлиги аниқланди.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан МЖтКнинг 214-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 % миқдорида жарима қўллаш мақсадида иқтисодий судга киритилмоқда.

    Ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates