Даҳшатли фактлар

    Транспорт 10 июл 2020 1511

    2020 йилнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари статистикаси: ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қиёсий таҳлил.

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар пойтахтда 320 та йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган, бу 2019 йилнинг шу даврига (466 та ЙТҲ) нисбатан 146 тага (31,3%) камдир. Шулардан 284 тасида бадан шикастлари қайд этилган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (418 та ҳодиса) 134 тага ёки 27%га кам. Ушбу ЙТҲлардан бадан шикастлари етган одамларнинг сони 384 та бўлиб, ушбу кўрсаткиш ўтган йилга нисбатан 142 тага ёки 27%га кам (526 киши).

    Ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 36 та бўлиб, ўтган йилга нисбатан 12 тага ёки 25%га кам (48 та). Ҳаётдан кўз юмганларнинг умумий сони 42 киши ташкил этди, бу ҳам 2019 йилга нисбатан 11 тага ёки 20,8% га кам (53 та).

    Ўлим билан боғлиқ ҳодисаларнинг сабаблари

    Тошкентда 2020 йилнинг 1 январь кунидан 7 июлга қадар содир бўлган ЙТҲларнинг таҳлили қуйидаги асосий сабабларни аниқлади:

    • Тезликни ошириш – 19 та ҳодиса;

    • Қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиш – 4 та ҳолат,

    • Спиртли ичимликлар истеъмоли – 3 та ҳолат.

    Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида

    Пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг сони кескин қисқарди. Жорий йилнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар бўлган давр ичида 187 та ЙТҲлар қайд этилган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 129 тага ёки 40,8%га камроқдир (316 та ЙТҲ). 182 нафар пиёдаларга бадан шикастлари етган (ўтган йили ушбу рақам 295 ни ташкил этган бўлиб, кўрсаткиш 113 тага ёки 38,3% га қисқарган), ҳаётдан кўз юмганлар 19 кишини ташкил этди (2019 йили 37 киши бўлган, бу йилги кўрсаткиш 18 тага ёки 48,6% га кам).

    Қайд этиш жоизки, 86 та ҳолатларда пиёда иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаби йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи пиёдаларнинг ўзларида бўлган. Ўтган йилга нисбатан рақамлар 76 тага ёки 46,9%га камайди (162 та ҳодиса). Афсуски, ушбу хато жорий йилда 82 киши учун ўтган йилда эса 144 киши учун турли оғирликдаги бадан шикастлари билан якунланди. Мазкур ҳодисаларда жорий йилда 9 киши ҳаётдан кўз юмди, бу эса ўтган йилга нисбатан 17 тага ёки 65,4%га кам (ўтган йили йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлганлар сони 26 кишини ташкил этган эди).

    Вояга етмаганлар иштирокидаги ЙТҲлар

    Минг афсус, баъзида йўл-транспорт ҳодисаларида ёш болалар иштироки ҳам қайд этилади, ўтган йилнинг мазкур даврида 54 ҳолат, буй или эса 33 та ҳолат (21 тага ёки 38,9% га кам) қайд этилди. ЙТҲ оқибатида бадан шикастлари етган вояга етмаганлар сони 27 нафарга камайди (47,4%): ўтган йили жабрланганлар 57 тани, буй ил эса – 33 тани ташкил этди. Афсуски, ҳаётдан кўз юмганлар сони икки нафарга ошди: жорий йилда таҳлил даври ичида 4 нафар болалар, ўтган йили эса – икки нафар вояга етмаганлар ҳаётдан кўз юмишган.

    Куннинг қайси вақтида хавф кўпроқ:

    Ўлим билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили қуйидагиларни кўрсатди.

    Эрталаб, 8 та ҳодиса (Бектемир, Шайхонтоҳур, Олмазор, Учтепа туманларида, ҳамда иккита ҳолат Сергели туманида) соат 06:00 дан 12:00 гача содир бўлган.

    Кундузи, соат 12:00 дан 18:00 га қадар – 9 та ҳодиса (Яккасарой, Чилонзор, Сергели, Яшнобод туманларида, ҳамда иккита ҳодиса – Учтепа ва Олмазор туманларида).

    Кечқурун, соат 18:00 дан 24:00 гача – 14 та ҳодиса (Мирзо-Улуғбек, Чилонзор, Миробод, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Учтепа туманларида биттадан, Яшнобод ва Сергели туманларида – иккита ҳодиса).

    Тунда, соат 24:00 дан 06:00 га қадар – 5 та ҳодиса (Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Миробод, Сергели, Бектемир туманларида биттадан ҳодиса, Мирзо-Улуғбек туманида – иккита).

    Жорий йилнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар куннинг ёруғ вақтида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 15 киши, қоронғу вақтида 21 киши ҳаётдан кўз юмган.

    ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмган йўл ҳаракати қатнашчилари тўғрисида

    Тошкентда қайд этилган давр мобайнида йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ҳалок бўлганлар:

    • 11 та ҳайдовчилар

    • 10 та йўловчилар

    • 21 нафар пиёдалар (шулардан тўққизтаси йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлишган, тўрт нафари эса савдо ёки бошқа сабабларга кўра йўл четида бўлишган).

    Ҳайдовчининг ёши аҳамиятга эгами?

    Юқоридаги давр ичида йўл-транспорт ҳодисалари қатнашчиси бўлган ҳайдовчилар ёшининг таҳлили натижасида қуйидагилар аниқланди.

    18-22 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 34 та ЙТҲ (умумий соннинг 10,6%), шулардан 3 та ҳолат ўлим билан боғлиқ.

    23-27 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 64 та ЙТҲ (20%), шулардан 9 таси ўлим билан боғлиқ.

    28-32 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 63 та ЙТҲ (20,1%), шулардан 6 таси ўлим билан боғлиқ.

    33-37 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 54 та ЙТҲ (16,9%), шулардан 5 таси ўлим билан боғлиқ.

    38-42 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 22 та ЙТҲ (6,9%), шулардан 2 таси ўлим билан боғлиқ.

    43-47 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 23 та ЙТҲ (7,2%), шулардан 3 таси ўлим билан боғлиқ.

    48-52 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 18 та ЙТҲ (5,6%), шулардан 3 таси ўлим билан боғлиқ.

    53-60 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар – 22 та ЙТҲ (6,9%), шулардан 3 таси ўлим билан боғлиқ.

    60 ёшдан ошган ҳайдовчилар – 20 та ЙТҲ (6,3%), шулардан 2 таси ўлим билан боғлиқ.

    Хавф гуруҳидаги ҳайдовчилар 20 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ҳисобланади, деб хулоса қилиш мумкин, чунки мазкур ёш гуруҳидагилар иштирокида 150 та йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган, шулардан 19 тасида инсон ўлими қайд этилган, бу эса ўлим билан боғлиқ ЙТҲларнинг умумий сонининг 52,8%ни ташкил этмоқда.

    ЙТҲ турлари

    Таҳлил натижаларига кўра икки йил мобайнидан кўпинча қуйидаги кўринишдаги ҳодисалар қайд этилмоқда.

    1. Икки ёки ундан кўпроқ транспорт воситалари тўқнашувлари;

    2. Бошқарувни қўлдан чиқариш оқибатида транспорт воситаси тўнтарилиши;

    3. Тўхтаб турган транспортга тўқнашиш;

    4. Тўсиққа ёки йўл инфратузилмасининг бошқа объектига тўқнашиш;

    5. Бошқалар.

    Шунингдек қиёсиҳ таҳлил натижаларига кўра 2019 йил ва 2020 йилларнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар бўлган давр бўйича қуйидагиларни қайд этиш жоиз.

    Светофор сигналларига бўйсинмаслик сабабли содир бўлган ЙТҲлар сони 6 тага (33,3%) камайди: ўтган йили 18 та ҳолат, буй или – 12 та. 2019 йилда 27 кишига бадан шикастлари етган ва бир киши ҳаётдан кўз юмган, 2020 йилда – 16 киши жабрланган ва бир киши ҳалок бўлган.

    Чорраҳаларда содир бўлган ЙТҲлар сони 11 тага камайди (15,5%): 2019 йилнинг белгиланган даври мобайнида 71 та ва жорий йилда ҳолат. Ўтган йилги ҳодисалар 93 кишига, бу йили эса – 77 та кишига бадан шикасти етишига сабаб бўлган (16 кишига ёки 17,5%га камроқ). Ўтган йили ҳам, жорий йилда ҳам олти киши ҳаётдан кўз юмди.

    Маст ҳолатдаги ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари 25%га ошди (2019 йилда тўрт нафар ва 2020 йилда беш нафар). ЙТҲ сабабли ўтган йили уч кишига, жорий йилда эса етти нафар кишига бадан шикастлари етди, ўтган йили 2 ва бу йили 3 киши ҳалок бўлдилар.

    Тезлик тартибига риоя қилмаслик оқибатида жорий йилда 159 та, ўтган йили эса 160 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган. Бу каби ЙТҲларда бадан шикастлари етганлар сони (жорий йилдаги жабрланувчилар 183 кишини, ўтган йили эса 192 кишини ташкил этди) шунингдек ҳалок бўлганлар сони (жорий йилда 18 киши, ўтган йилга нисбатан учтага камроқ) камайди. Хусусан, стационар ва кўчма радарлар ўрнатилиши натижасида эришилаётган умумий тезликнинг пасайиши бир неча йилдирки нафақат тўқнашувлардаги ўлимлар сонининг, балки бадан шикастларининг сони ва оғирлигини ҳам қисқаришига ҳам сабаб бўлмоқда.

    Ҳайдовчилардан бири қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиши оқибатида юз берган авариялар сони 9,1%га ошди (жорий йилда 11 та ҳолат қайд этилди, ўтган йилги кўрсаткиш – 10). Уларда жабрланганлар сони 10,5%га ошди (19 дан 21 гача), ҳамда ҳалок бўлганлар сони иккитани ташкил этди (ўтган йили қайд этилмаган).

    Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, соғлиғингиз ва ҳаётингизни асранг. Унутмаслик даркорки, ҳайдовчининг ҳаракат тезлиги нафақат унинг, балки бошқаларнинг хавфсизлигига ҳам тўғридан-тўғри таъсир ўтказади. 80 км/с ўрнига 50 км/с тезлик билан ҳаракатланганда тўқнашувни четлаб ўтиш қўлингиздан келиши эҳтимоли юқорироқ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates