Дам олиш кунлари кузатиладиган об ҳаво маълумотлари эълон қилинди

    Яшил сайёра 27 июн 2025 717

    Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича 32-37 даража бўлган ёз учун нисбатан қулай ҳарорат фонида асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    “Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, дам олиш кунлари фақат республиканинг энг чекка жанубида дам олиши кунлари ҳаво баъзи жойларда 39-41 даражагача исийди.

    Шанба куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди. Якшанба куни эса фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийсида шамол кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг кучайиши чанг-тўзонлар билан қайд этилади.

    Тошкентда: ҳаво булутсиз бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 21-23 даража, кундуз кунлари 34-37 даража бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates