Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +10 даражагача кўтарилади

    Эртага фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради.

    Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқни, шимолда кечаси 8-13 даража совуқни, кундузи 0-5 даража илиқни ташкил этади.

    Якшанба куни мамлакатимиз ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради, кундузи 7-10 даража илиққача кўтарилади, республика шимолида кечаси 5-10 даража совуққача, кундузи 2-7 даража илиққача бўлади.

    20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

    Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.

    Пойтахтимизда: бугун вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 5-7 даража илиқдан юқори бўлмайди.

    Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати 1-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 4-7 даража илиқ атрофида бўлади.