Дам олиш кунлари ҳаво-ҳарорати аста-секин пасаяди

    Август ойининг охирги кунларида ва 1−3 сентябрь байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

    Ҳаво ҳарорати 30−31 августда кундуз кунлари +31…+35 даража атрофида, жанубда +37 даражагача бўлади. 1 сентябрдан республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони аста-секин пасаяди ва 2−3 сентябрда ҳарорат +28…+31 даража атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари +13…+15 даражагача пасаяди.

    Нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан қайд этилади.

    Пойтахтда 30−31 август ва 1−3 сентябрь кунлари ҳаво асосан очиқ бўлади. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади, 1−2 сентябрда 10−14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +15…+18, 3 сентябрда +13…+15 даража, кундуз кунлари 30−31 август ва 1 сентябрда +30…+34 даража, 2−3 сентябрда +28…+30 даража бўлади.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates