Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллиги таъминланади

    Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-951-сон, 29.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Унга кўра, Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар турларини табиий муҳитдан ажратиб олишни чеклашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Шунингдек, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг трансформацияси муносабати билан экология, ўрмон хўжалиги соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда.

    Бундан ташқари, қонунлардаги оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ тушунчалар "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги Қонун нормаларига мувофиқлаштирилмоқда.

    Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates