Дам олиш кунлари кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин

    Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

    Ҳарорат 21-22 декабрда кечалари -5...-10 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари -2 даража совуқ +3 даража илиқ атрофида бўлади.

    Пойтахтда бугун вақти-вақти билан бироз қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат 0...+2 даража илиқ бўлади.Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари -5...-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+3 даража илиқ бўлади.Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин