Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади

    Эртага Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши, якшанба куни эса антициклон кириб келиши кутилмоқда.

    Ушбу антициклон асосан Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига таъсир этади.

    Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

    Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

    Дам олиши кунлари ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади. Эртага шимолда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади, якшанаба куни кечаси ва кундузи 5-10 даража совуққача пасаяди.

    Шу кунларда тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, 13 январада айрим жойларда кучли бўлиши мумкин.

    Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates