Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +10…+15, кечалари 0…-3 даража бўлиши кутилмоқда.

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда "Ўзгидромет".

    Фақат Сурхондарё вилоятида эртага 23 ноябрь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

    Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

    Ҳарорат кечалари 0...-5 даража илиқ, шимолда баъзи жойларда -1...-3 дарада совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони +10...+15 даража илиққача иситади. Бундай ҳарорат ноябрь ойининг ушбу кунлари учун бўлган иқлий меъёрларига яқиндир.

    Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртача тезликгача эсади.