Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

    Мамлакатимизда 28 апрел 2023 1659

    Ўзгидромет Ўзбекистон бўйича 28-30 апрель кунлари кутилаётган об-ҳавонинг маълумотини эълон қилди.

    Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Тошкент вилоятида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +28...+33 даражани ташкил этади.

    Дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Якшанба куни республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16даража, кундузи +28..+33 даража атрофида бўлади.

    Пойтахтимизда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +28..+30 даража бўлади.

    Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13..+15 даража, кундузи +29..+31 даража бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates