Дарахтларга шикаст етказган ҳуқуқбузар 18 миллион сўмдан ортиқроқ товон тўлайди

    Фуқаро М.И. ўзига боғ барпо этиш учун берилган ер майдонига йўл солиш мақсадида техника ёрдамида текислаш ишларини олиб бораётган пайтда дарахтларни шикастлантирган.

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ туман бўлими томонидан рейд тадбирлари ўтказилди.

    Рейд давомида «Новобод» МФЙ ҳудудида фуқаро М.И. ўзига боғ барпо этиш учун берилган ер майдонига йўл солиш мақсадида техника ёрдамида текислаш ишларини олиб бораётган пайтда дарахтларни шикастлантирганлиги аниқланди. Натижада табиатга 6 миллион 120 минг сўм зарар етказилган.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг 25 баравари — 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. М.И. жами 14 миллион 620 минг сўм тўлайдиган бўлди.

    Шунингдек, фуқаро Чорвоқ сув омбори муҳофаза этиладиган ҳудуд режимини бузганлиги сабабли унга нисбатан МЖтКнинг 82-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 400 минг сўм жарима қўлланилди.